Валюта курслари 22/11/2024
$1 – 12844.21
UZS – -0.09%
€1 – 13508.26
UZS – -0.46%
₽1 – 127.35
UZS – -0.63%
Қидириш
Технологиялар 15/07/2016 Ўзбекистон ва Жанубий Корея ЭОДТни ривожлантириш бўйича меморандум имзолашди
Ўзбекистон ва Жанубий Корея ЭОДТни ривожлантириш бўйича меморандум имзолашди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- Ўзбекистон Республикаси ва Жанубий Корея Эркин ва очиқ дастурий таъминот (ЭОДТ)ни ривожлантириш бўйича меморандум имзолашди.

Маълумки, жорий йилнинг 13-июлидан 15-июлига қадар Эркин ва очиқ дастурий таъминот масалалари бўйича Ўзбекистон-Корея форуми бўлиб ўтмоқда. Форум доирасида бир қатор муҳокамалар ва давра суҳбатлари ўтказилмоқда.

Форумда иштирок этиш учун “NIPA”, “Bridgesoft”, “Publion”, “Cubrid”, Корея Эркин ва очиқ дастурий таъминотни ривижлантириш уюшмаси, “Korea Small & Medium IT Business Export Cooperative” ва бошқаларни ўз ичига олган делегация Ўзбекистонга етиб келди.

2016-йилнинг 14-июль куни Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Корея IT-саноатини рағбатлантириш миллий агентлиги (NIPA) Президенти Юн ДжонгЛок, Корея Савдо ва Инвестицияларни қўллаб-қувватлаш агентлиги (KOTRA), “Электрон ҳукумат” тизимини ривожлантириш маркази директори Шерзод Ҳабибуллаев, Тошкент ахборот технологиялари университети ректори Ўткир Ҳамдамов ва Тошкент шаҳридаги Инҳа университети ректори Шерзод Шерматовлар Эркин ва очиқ дастурий таъминот (ЭОДТ)ни ривожлантириш бўйича меморандум имзолашди.

Меморандум доирасида томонлар электрон ҳукумат тизимида ЭОДТни жорий этиш ҳамда турли тадбирларни ташкиллаштириш орқали кадрларни тайёрлаш бўйича ҳамкорлик қилишади.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг