Ўзбекистон ва Ироқ сиёсий мулоқот ва иқтисодий ҳамкорликни фаоллаштиришга келишиб олди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов Ироқ Республикаси Бош вазири ўринбосари, ташқи ишлар вазири Фуад Ҳусайн билан учрашди.
Суҳбат чоғида томонлар икки мамлакат ўртасида сиёсий мулоқотни ривожлантириш, савдо-иқтисодий ҳамкорликни кенгайтириш, гуманитар ва маданий алоқаларни мустаҳкамлашга ўзаро интилишларини тасдиқладилар.
Олий ва юқори даражадаги алоқаларни фаоллаштириш, қўшма аниқ ташаббусларни амалга ошириш зарурлигига алоҳида эътибор қаратилди.
Вазирлар икки томонлама муносабатларда ҳали фойдаланилмаган салмоқли салоҳият мавжудлигини таъкидлаб, уларга янги туртки беришга тайёр эканликларини билдирдилар.