Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Рақамли технологиялар вазири Шерзод Шерматов Huawei компаниясининг Яқин Шарқ ва Марказий Осиё минтақаси бўйича президенти Стивен Йи билан учрашув ўтказди.
Учрашув АКТ академиясининг минтақадаги фаолиятининг 10 йиллигига бағишланган тадбирлар доирасида бўлиб ўтди.
Учрашувда Huawei компаниясининг таълим ташаббуслари асосида Ўзбекистонда АКТ соҳасидаги истеъдодларни тайёрлаш бўйича муваффақиятли ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди.
Шунингдек, Ўзбекистонда ёш авлодни илғор технологияларни ўрганишга жалб қилиш ва минтақа талабалари учун йирик тадбирларни ўтказиш бўйича ҳамкорликни кенгайтириш имкониятлари кўриб чиқилди.