Валюта курслари 21/02/2025
$1 – 12929.92
UZS – -0.16%
€1 – 13496.25
UZS – -0.07%
₽1 – 146.25
UZS – 2.61%
Қидириш
Туризм 21/02/2025 Ўзбекистон ва Ҳиндистон туризм соҳасидаги ҳамкорликнинг долзарб йўналишларини муҳокама қилди

Ўзбекистон ва Ҳиндистон туризм соҳасидаги ҳамкорликнинг долзарб йўналишларини муҳокама қилди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Туризм қўмитаси раиси Умид Шадиев Деҳли шаҳрида Ҳиндистон туризм вазири Гаендра Сингҳ Шекҳават билан учрашув ўтказди.

Музокаралар давомида Ўзбекистон ва Ҳиндистон ўртасида туризм соҳасидаги икки томонлама ҳамкорликни ривожлантириш, халқаро миқёсдаги ташаббусларни қўллаб-қувватлаш, соҳа мутахассисларининг малакасини ошириш, шунингдек, икки мамлакатда туризм бўйича қўшма лойиҳаларни амалга ошириш масалалари муҳокама қилинди.

Ипак йўли бўйлаб қўшма сайёҳлик йўналишларини яратиш, буддавийлик тарқалган жойларни ўрганиш ҳамда туризмнинг янги турларини ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилди. Шунингдек, Ҳиндистон киностудиялари Ўзбекистонда фильмлар суратга олиш учун таклиф қилинди.

Бундан ташқари, Ҳиндистоннинг сайёҳлик оқимини кўпайтириш стратегиясини инобатга олган ҳолда туризм йўналишларини тарғиб қилиш борасида тажриба алмашилди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг