Валюта курслари 21/02/2025
$1 – 12929.92
UZS – -0.16%
€1 – 13496.25
UZS – -0.07%
₽1 – 146.25
UZS – 2.61%
Қидириш
Туризм 21/02/2025 Ўзбекистон ва Ҳиндистон: маданий алмашинув сайёҳлар оқими ўсишининг калити

Ўзбекистон ва Ҳиндистон: маданий алмашинув сайёҳлар оқими ўсишининг калити

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Деҳлидаги Менежмент таълими ва тадқиқот институтида (Management Education & Research Institute/MERI) Ўзбекистон туризми ва маданияти тақдимоти бўлиб ўтди.

Ўзбекистоннинг Ҳиндистондаги элчихонаси ҳамкорлигида ташкил этилган тадбирда институт ходимлари ва ёшлар Ўзбекистоннинг бой маданияти ва анъаналари билан танишиш имкониятига эга бўлдилар, бу эса ҳиндистонлик сайёҳлар учун мамлакатимиз жозибадорлигини оширишга хизмат қилади.

Тадбир меҳмонларига ўзбек «Баҳор» ансамбли жамоасининг ёрқин рақслари ва созандаларнинг миллий чолғу асбобларида куй-қўшиқлари ижро этилди.

Бундай тадбирлар нафақат Ўзбекистонга эътиборни тортади, балки сайёҳлар оқимининг кўпайишига ҳам хизмат қилади. Иштирокчилар икки мамлакат халқлари ўртасидаги алоқаларни чуқурлаштириш ва маданий алмашинувни янада ривожлантиришга хизмат қиладиган бундай учрашувлар мунтазам ўтказилишига умид билдирди.

Эслатиб ўтамиз, шу кунларда Ўзбекистон делегацияси Деҳли шаҳрида бўлиб ўтаётган «SATTE-2025” (South Asia’s Travel & Tourism Exchange) халқаро туризм ярмаркасида иштирок этмоқда.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг