Валюта курслари 13/06/2025
$1 – 12705.79
UZS – 0.47%
€1 – 14704.41
UZS – 1.68%
₽1 – 159.20
UZS – -1.04%
Қидириш
Ўзбекистон 13/06/2025 Ўзбекистон ва Грузия ТИВ вакиллари учрашув ўтказди

Ўзбекистон ва Грузия ТИВ вакиллари учрашув ўтказди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — 2025 йил 11 июнь куни Тошкент шаҳрида Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири ўринбосари Бобур Усмонов ҳамда IV Тошкент халқаро инвестиция форумида иштирок этиш учун мамлакатга ташриф буюрган Грузия ташқи ишлар вазири ўринбосари Александр Хвтисиашвили ўртасида учрашув бўлиб ўтди.

Музокаралар чоғида томонлар Ўзбекистон ва Грузия ўртасидаги ҳамкорликнинг бугунги ҳолати ва унинг истиқболларини атрофлича муҳокама қилдилар. Сиёсий алоқалар, парламентлараро мулоқот, савдо-иқтисодий муносабатлар, транспорт ва логистика ҳамда маданий-гуманитар алмашинув соҳаларидаги ижобий динамикага алоҳида эътибор қаратилди.

Хусусан, 2025 йил март ойида Грузия Бош вазирининг Ўзбекистонга расмий ташрифи доирасида эришилган келишувларни амалга ошириш масалаларига урғу берилди.

Томонлар сиёсий мулоқотни давом эттириш ва ташқи сиёсат идоралари ўртасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлаш, ўзаро манфаатли ҳамкорликни янада чуқурлаштириш мақсадида янги ташаббусларни илгари суришга қатъий тайёр эканликларини тасдиқладилар.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг