Валюта курслари 27/03/2025
$1 – 12909.19
UZS – -0.16%
€1 – 13935.47
UZS – -0.2%
₽1 – 153.30
UZS – 0.28%
Қидириш
Ўзбекистон 25/03/2025 Ўзбекистон ва Грузия ўртасидаги ҳамкорликни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди

Ўзбекистон ва Грузия ўртасидаги ҳамкорликни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — 2025 йил 25 март куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатида Халқаро муносабатлар, ташқи иқтисодий алоқалар, хорижий инвестициялар ва туризм масалалари қўмитаси раиси ўринбосари О. Маматкаримов Грузиянинг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Котария Давид билан учрашди.

Мулоқот чоғида Ўзбекистон ва Грузия ўртасидаги икки томонлама муносабатлар, жумладан, савдо-иқтисодий, маданий-гуманитар ва туризм соҳаларидаги ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди. Томонлар туризм соҳасида ҳамкорликни мустаҳкамлашга қизиқиш билдириб, мутахассислар тайёрлаш ва қўшма саёҳатлар ташкил этиш бўйича тажриба алмашишга тайёр эканликларини таъкидладилар.

Шунингдек, учрашувда 5-9 апрель кунлари Тошкентда Парламентлараро иттифоқнинг 150-юбилей ассамблеяси ўтказилиши ва унда 190 га яқин давлатдан 2 мингга яқин парламент аъзолари иштирок этиши муҳокама қилинди.

Ўз навбатида, элчи Грузия парламенти раиси Шалва Папуашвили бошчилигидаги 14 нафар делегация аъзолари мазкур анжуманда иштирок этишини маълум қилди. Шунингдек, у Грузияда Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг мамлакатни ривожлантириш йўлидаги саъй-ҳаракатлари катта эътирофга сазовор бўлаётганини таъкидлади.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг