Валюта курслари 18/09/2024
$1 – 12732.56
UZS – 0.02%
€1 – 14181.53
UZS – 0.18%
₽1 – 139.37
UZS – -0.25%
Қидириш
Иқтисод 12/09/2024 Ўзбекистон ва Грузия ўртасидаги ҳамкорлик ривожланмоқда

Ўзбекистон ва Грузия ўртасидаги ҳамкорлик ривожланмоқда

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси раиси ўринбосари Дилшод Расулов ҳамда Грузиянинг Ўзбекистондаги Элчихонаси Муваққат ишлари вакили Давид Котария ва Фавқулодда ва Муҳтор вакили Ираклий Кванчахадзе ўртасида учрашув бўлиб ўтди.

Учрашувда Ўзбекистон ва Грузия давлатлари ўртасидаги савдо-иқтисодий алоқаларни ривожлантириш, экспорт ва импорт ҳажмини оширишга ва ушбу икки мамлакат маҳсулотларини хориж бозорига олиб чиқиш бўйича музокаралар олиб борилди.

Шунингдек, вино ва чой маҳсулотларини ишлаб чиқариш ҳамда логистика соҳасида таклифлар алмашилиниб, икки давлат ўртасидаги ҳамкорлик алоқаларини мустаҳкамлашга қаратилган бир қатор масалалар кўриб чиқилди.

Учрашув якунлари бўйича, икки мамлакат Савдо-саноат палаталари ҳамкорлигида Грузия давлати ишбилармон доира вакиллари иштирокида мавжуд кенг турдаги қулай имкониятлар билан танишиш ҳамда тадбиркорлик соҳасини ривожлантириш мақсадида учрашувлар ташкил этишга келишиб олинди.
 

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг