Валюта курслари 25/12/2024
$1 – 12909.80
UZS – 0.06%
€1 – 13415.86
UZS – -0.09%
₽1 – 129.09
UZS – 1.17%
Қидириш
Иқтисод 14/06/2016 Ўзбекистон ва GMV ҳамкорлик тўғрисидаги шартномани имзолашди
Ўзбекистон ва GMV ҳамкорлик тўғрисидаги шартномани имзолашди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- Ўзбекистон ва Голландиянинг озиқ-овқат маҳсулотларини ишлаб чиқариш ва қадоқлаш бўйича ускуналар ишлаб чиқарувчилар ассоциацияс (GMV) ўзаро ҳамкорлик тўғрисидаги иккита шартномани имзолашди. Бу ҳақида Голландиянинг Celtic Cooling компанияси хабар беради.

Компания маълумотларига кўра, шартнома доирасида Ўзбекистон томони GMV аъзоларидан умумий қиймати 31 млн. евро бўлган ускуналарни сотиб олишни режалаштираяпти.

Бунда Celtic Cooling компаниясининг ўзигина 20 млн. евролик шартнома имзолаган, деб хабар беради Голландия компанияси.

Celtic Cooling компаниясининг қайд этишича, у Ўзбекистонга 3 та музлатгич хоналарини сотган. Яна қўшимча қилдики, уларнинг бири тез кунларда ишга туширилади.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг