Валюта курслари 22/11/2024
$1 – 12844.21
UZS – -0.09%
€1 – 13508.26
UZS – -0.46%
₽1 – 127.35
UZS – -0.63%
Қидириш
Иқтисод 14/11/2024 Ўзбекистон ва GIZ 3 миллион евролик меморандум имзолади

Ўзбекистон ва GIZ 3 миллион евролик меморандум имзолади

 Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Жорий йилнинг 13-ноябрь куни Боку шаҳрида Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Иқлим ўзгариши бўйича Томонлар конференсияси 29-сессияси (COP29) доирасида Иқтисодиёт ва молия вазирлиги делегатсияси Гемания халқаро ҳамкорлик жамияти (GIZ) катта лойиҳа директори Илка Старрост билан учрашув ўтказди.

Учрашувда томонларнинг ўзаро амалга ошираётган лойиҳаларнинг жорий ҳолати, хусусан томонларнинг ўзаро ҳамкорлигида амалга оширилаётган “Ўзбекистонда хусусий секторга кўмак ва иқтисодий сиёсатлар бўйича маслаҳатлар” лойиҳаси юзасидан амалга оширилаётган ишлар ҳамда бу бўйича ҳамкорлик йўналишлари муҳокама қилинди.

“Ўзбекистонда хусусий секторга кўмак ва иқтисодий сиёсатлар бўйича маслаҳатлар” лойиҳаси бўйича келишув 2023-йил декабрь ойида Бирлашган Араб Амирликларининг Дубай шаҳрида бўлиб ўтган Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Иқлим ўзгариши бўйича Томонлар конференсияси 28-сессияси (COP29) доирасида Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳамда GIZ ўртасида имзоланган.

Мазкур лойиҳа доирасида саноатни яшиллаштириш, хусусий секторни яшил иқтисодиётга ўтишда қўллаб-қувватлаш мақсадида Германиянинг 9 млн евро миқдоридаги гранд маблағлари жалб қилинган.

Мазкур лойиҳа ҳукуматга иқтисодий ислоҳотларни амалга ошириш ва барқарор иқтисодий ривожланиш учун шарт-шароитларни таъминлашда, айниқса, “яшил” саноатлаштириш ва “яшил” иқтисодиёт бўйича давлат ва хусусий сектор салоҳиятини кучайтиришга алоҳида эътибор қаратишда кўмак бериши алоҳида таъкидлаб ўтилди.

Лойиҳа иссиқхона газларини ўлчаш ва сертификатлаш бўйича эксперт билимларини тақдим этади, Ўзбекистоннинг халқаро иссиқхона газлари савдосида иштирок этишини ва Европа иттифоқининг Трансчегаравий тартибга солиш механизмига (CBAM) мослашишини қўллаб-қувватлайди. Хусусий сектор ресурсларни тежайдиган, барқарор ишлаб чиқариш учун “яшил” технологияларни мослаштиришда, масалан, айланма (сиркулар) иқтисодиёт ва “яшил” саноат парклари моделлари доирасида қўллаб-қувватланади.

Учрашув сўнгида томонлар ўртасида “Ўзбекистонда хусусий секторга кўмак ва иқтисодий сиёсат бўйича маслаҳатлар” лойиҳасига қўшимча равишда  3 млн евро миқдоридаги гранд маблағларини ажратиш тўғрисида меморандум имзоланди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг