Валюта курслари 14/03/2025
$1 – 12938.11
UZS – 0.14%
€1 – 14076.66
UZS – -0.18%
₽1 – 149.99
UZS – 0.31%
Қидириш
Иқтисод 14/03/2025 Ўзбекистон ва Франция электротехника соҳасида ҳамкорликни мустаҳкамламоқда

Ўзбекистон ва Франция электротехника соҳасида ҳамкорликни мустаҳкамламоқда

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Францияда Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг давлат ташрифи доирасида икки давлат ишбилармон доиралари иштирокида бизнес-форум бўлиб ўтди.

Ушбу тадбир доирасида «Ўзелтехсаноат» уюшмаси раиси Мирзиёд Юнусов CCI France Uzbekistan (Ўзбекистон-Франция иқтисодий палатаси) раиси Жоанна Голас билан учрашди.

Музокаралар чоғида Ўзбекистон электротехника саноатининг инвестицион салоҳияти, соҳада амалга оширилаётган ислоҳотлар ва хорижий сармоядорлар учун яратилаётган шароитлар ҳақида маълумот берилди.

Шунингдек, палата билан ҳамкорликда Франция компанияларининг Ўзбекистонга жалб қилинишини янада фаоллаштириш, инвестиция лойиҳаларини қўллаб-қувватлаш ва қўшма корхоналар ташкил этиш масалалари муҳокама қилинди.

CCI France Uzbekistan икки мамлакат ўртасидаги савдо-иқтисодий муносабатларни ривожлантиришда муҳим платформа ҳисобланади.

Ташкилот Ўзбекистонда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш, француз сармоядорларини жалб қилиш ва савдо алоқаларини кенгайтиришга хизмат қилиши билан алоҳида аҳамият касб этади.

Тадбир якунида икки томон манфаатли ҳамкорликни ривожлантиришга тайёр эканликларини билдириб, истиқболли лойиҳалар юзасидан яқин мулоқотни давом эттиришга келишиб олдилар.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг