Валюта курслари 18/11/2024
$1 – 12812.30
UZS – 0.1%
€1 – 13532.35
UZS – 0.49%
₽1 – 128.37
UZS – -0.5%
Қидириш
Технологиялар 18/11/2024 Ўзбекистон ва Эрон ўртасидаги ҳамкорлик янги босқичга ўтмоқда

Ўзбекистон ва Эрон ўртасидаги ҳамкорлик янги босқичга ўтмоқда

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — 15 ноябрь куни «InnoWeek.uz-2024» халқаро инновацион ғоялар ҳафталиги доирасида Ўзбек-Эрон инновацион технологиялар бизнес форуми бўлиб ўтди. Анжуманда 80 нафардан ортиқ компаниялар, эронлик ва ўзбекистонлик тадбиркорлар, илм-фан, давлат бошқарув органлари, ҳокимлик ва идоралар вакиллари иштирок этди.

Тадбирда Савдо-саноат палатаси раиси ўринбосари Халимжон Сафаров, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Инновацион ривожланиш агентлиги раҳбарлари ҳамда тадбиркорлар ўз маърузаларида Ўзбекистон ва Эрон ўртасидаги иқтисодий, ижтимоий, шунингдек, инновацион ва илм-фан соҳасидаги ҳамкорликни янги поғонага чиқариш долзарб эканлигини билдирдилар.

Форумда сўзга чиққан Эрон Ислом Республикасининг Ўзбекистондаги элчиси Муҳаммадали Искандарий икки мамлакат ўртасида технологиялар соҳасидаги ҳамкорликнинг муҳим жиҳатларини санаб ўтди:

Биринчидан, технологиялар соҳасида киритилган ҳар қандай харажат каттароқ фойда келтиради.

Иккинчидан, халқ фаровонлиги ва тараққиёти технологик маҳсулотлар ишлаб чиқарилишига боғлиқ.

Учинчидан, технологиялар соҳасидаги камчиликларни бартараф этиш анча қийинроқ ва оғирроқдир.

Тўртинчидан хорижий ҳамкасблар билан ҳамкорлик қилмасдан туриб технологиялар соҳасида тараққиётга эришиш қийин бўлади, — дея таъкидлаб ўтди элчи.

Фармацевтика ва соғлиқни сақлаш, қишлоқ хўжалиги, чорвачилик ва ветеринария, ахборот технологиялари, нефть-газ ва кимёвий технологиялар, кончилик ва металлургия саноати соҳаларида бўлиб ўтган B2B учрашувларда эронлик тадбиркорлар ўзбекистонлик ҳамкорлари билан янги инновацион маҳсулотлар ишлаб чиқариш истагини билдирдилар.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг