Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Рақамли технологиялар вазири Шерзод Шерматов Эрон Ислом Республикасининг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Муҳаммадали Искандарийни қабул қилди.
Учрашувда рақамлаштириш жараёнидаги ҳамкорлик истиқболлари муҳокама қилиниб, томонлар тажриба алмашиш, қўшма лойиҳалар ва компаниялар ўртасидаги шериклик механизмлари бўйича таклифлар алмашди.
Шунингдек, учрашувда рақамли технологиялардан самарали фойдаланиш бўйича икки томонлама ташаббусларни амалга оширишга эътибор қаратилди.
Мазкур ташаббуслар Ўзбекистон ва Эрон ўртасидаги IT ҳамкорликга хизмат қилиши таъкидланди.