Валюта курслари 07/03/2025
$1 – 12918.36
UZS – 0.14%
€1 – 13951.83
UZS – 0.96%
₽1 – 144.65
UZS – 0.59%
Қидириш
Иқтисод 10/03/2025 Ўзбекистон ва Эрон иқтисодиёт ва туризм соҳаларида ҳамкорликни мустаҳкамламоқда

Ўзбекистон ва Эрон иқтисодиёт ва туризм соҳаларида ҳамкорликни мустаҳкамламоқда

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ўзбекистон элчиси Фариддин Насриев Эрон биринчи вице-президентининг халқаро ишлар ва минтақавий ҳамкорлик бўйича ўринбосари Али Нажафий Хошруди билан учрашди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Али Нажафий Хошруди Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида юртимизда амалга оширилаётган ислоҳотларни юксак баҳолади. Унинг айтишича, сўнгги йилларда Эрон–Ўзбекистон муносабатлари ҳар жабҳада мустаҳкамланиб бормоқда.

Учрашув давомида икки мамлакат ўртасида ўзаро ҳамкорлик алоқаларини янада ривожлантириш, хусусан, савдо-иқтисодий, инвестициявий ва туризм соҳаларидаги шерикликни янада чуқурлаштириш масалалари муҳокама қилинди.

Мулоқот чоғида, шунингдек, бўлажак Ўзбекистон-Эрон қўшма тадбирлари режаси ҳам кўриб чиқилди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг