Валюта курслари 22/11/2024
$1 – 12844.21
UZS – -0.09%
€1 – 13508.26
UZS – -0.46%
₽1 – 127.35
UZS – -0.63%
Қидириш
Ўзбекистон 12/11/2024 Ўзбекистон ва БМТТД ҳамкорликнинг асосий йўналишларини муҳокама қилди

Ўзбекистон ва БМТТД ҳамкорликнинг асосий йўналишларини муҳокама қилди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — 2024 йил 11 ноябрь куни Иқтисодиёт ва молия вазирининг биринчи ўринбосари Илҳом Норқулов Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Тараққиёт дастури (БМТТД)нинг Ўзбекистондаги доимий вакили Акико Фужии билан учрашди.

Учрашувда БМТТДнинг Ўзбекистондаги доимий вакили ўринбосари Анас Файяд Карман ҳамда вазирлик мутахассислари ҳам иштирок этди.

Музокаралар давомида асосий эътибор Ўзбекистон ижтимоий-иқтисодий ривожланишининг муҳим масалаларига, жумладан, янги иш ўринлари яратиш, тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш ва инсон капиталини ривожлантиришга қаратилди.

Ўзбекистонда Барқарор ривожланиш мақсадларини (БРМ) амалга ошириш масалаларига алоҳида эътибор берилди. Томонлар ҳамкорликнинг асосий йўналишлари ва ушбу соҳаларда шерикликни кучайтириш имкониятларини муҳокама қилди.

Бундан ташқари, учрашув иштирокчилари вилоятларда урбанизация ва инфратузилмани ривожлантириш масалаларини кўриб чиқди. Ушбу муҳокама доирасида ҳудудларда турмуш даражасини оширишга доир лойиҳаларга алоҳида эътибор қаратилди.

Якунда иштирокчилар Ўзбекистонда барқарор иқтисодий ўсишни таъминлашга йўналтирилган фаол ҳамкорликни давом эттириш ва шерикликни янада мустаҳкамлашга тайёрлигини билдирди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг