Валюта курслари 06/02/2025
$1 – 12985.32
UZS – -0.1%
€1 – 13511.23
UZS – 0.53%
₽1 – 132.22
UZS – 0.71%
Қидириш
Ўзбекистон 06/02/2025 Ўзбекистон ва БМТ наркотиклар ва жиноятчиликка қарши курашни кучайтиради

Ўзбекистон ва БМТ наркотиклар ва жиноятчиликка қарши курашни кучайтиради

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — 5 февраль куни Олий Мажлис Сенати Раиси Танзила Нарбаева БМТнинг Наркотиклар ва жиноятчилик бўйича бошқармасининг Афғонистон, Марказий Осиё, Покистон ва Эрон бўйича минтақавий вакили Оливер Штолпе билан учрашуви бўлиб ўтди.

Унда Ўзбекистон ва БМТнинг Наркотик ва Жиноят масалалари бўйича идораси ўртасидаги ҳамкорлик, айникса, ноқонуний наркотик айланмаси, уюшган трансмиллий жиноятчилик, одам савдоси ва терроризмга қарши кураш соҳасида янги босқичга кўтарилгани айтиб ўтилди.

Шунингдек, томонлар минтақада инсон ҳуқуқлари устуворлигини ва гендер тенгликни таъминлаш, муносиб меҳнат шароитларини яратиш, коррупция ва одам савдосига қарши курашишда парламентнинг тутган ўрнини атрофлича муҳокама қилди.

Шу билан бирга мулоқотда Ўзбекистон коррупцияга қарши кескин курашиш чораларининг қонуний асосларини яратгани ва мустаҳкамлагани, бу эса халқаро майдонда эътироф этилаётгани, одам садоси, мажбурий меҳнат ва хорижда меҳнат қилаётган мигрантлар муаммоларни ҳал этишда мамлакат ижобий натижалар қайд этаётгани ҳам алоҳида қайд этилди.

Айниқса, бу борада Ўзбекистоннинг халқаро рейтинг ва индекслардаги ўрни яна-да яхшилангани, келгусида ҳам ана шундай ижобий натижаларга эришишда ташкилот билан ўзаро ҳамкорлик масалаларини фаол давом эттириш юзасидан фикр алмашилди.

Бунда томонлар ушбу жиноятлар ва қонун бузарликларга қарши курашишда замонавий ахборот-технологияларидан кенг фойдаланиш, уларни амалиётга жорий этишда фаол ҳамкорлик қилишга келишиб олди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг