Валюта курслари 14/03/2025
$1 – 12938.11
UZS – 0.14%
€1 – 14076.66
UZS – -0.18%
₽1 – 149.99
UZS – 0.31%
Қидириш
Иқтисод 14/03/2025 Ўзбекистон ва Беларус қишлоқ хўжалиги соҳасидаги ҳамкорликни муҳокама қилди

Ўзбекистон ва Беларус қишлоқ хўжалиги соҳасидаги ҳамкорликни муҳокама қилди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Қишлоқ хўжалиги вазири Иброҳим Абдураҳмонов Беларус Республикасининг мамлакатимиздаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Александр Огородников билан учрашди. Унда аграр соҳада икки давлат ҳамкорлигининг жорий ҳолати ва истиқболли лойиҳаларни амалга ошириш масалалари муҳокама қилинди.

Беларус томонининг қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш бўйича тажрибаси алоҳида эътироф этилди. Элчи Александр Огородников Ўзбекистонда етиштирилаётган мева-сабзавотларнинг сифати ва ўзига хос таъми Беларус компаниялари орасида катта қизиқиш уйғотаётганини қайд этди.

Учрашувда вазир Иброҳим Абдураҳмонов Беларуснинг “Серволух Гроуп” компанияси томонидан Тошкент вилоятида амалга оширилаётган парранда гўшти ишлаб чиқариш ва қайта ишлаш лойиҳасини шахсан кўздан кечирганини, бундай ташаббуслар ҳар икки давлат учун манфаатли эканини таъкидлади.

Шунингдек, томонлар болалар озуқаси ва сут маҳсулотларини ишлаб чиқариш, голубика етиштириш, картошкачиликни ривожлантириш ҳамда аграр соҳани механизациялаштириш бўйича ҳамкорликни кенгайтириш юзасидан фикр алмашди.

Музокаралар якунида истиқболли йўналишлар бўйича қўшма лойиҳалар пакетини ишлаб чиқиш бўйича келишувга эришилди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг