Валюта курслари 24/09/2024
$1 – 12747.29
UZS – 0.14%
€1 – 14158.42
UZS – -0.35%
₽1 – 137.27
UZS – -0.14%
Қидириш
Иқтисод 12/04/2019 Ўзбекистон ва БАА ўртасидаги стратегик шериклик алоқалари мустаҳкамланмоқда
O'zbekiston va BAA o'rtasidagi strategik sheriklik aloqalari mustahkamlanmoqda

Ташкент, Узбекистан (UzDaily.uz) – 10 апрель куни ҳукумат ишлари ва келажак вазири Муҳаммад Ал-Гергавий бошчилигидаги Бирлашган Араб Амирликлари (БАА) делегациясининг Ўзбекистонга ташрифи доирасида Ўзбекистон Республикаси ва БАА ҳукуматлари ўртасидаги ҳамкорликни ривожлантириш бўйича ишчи гуруҳлар йиғилиши бўлиб ўтди.

Тадбир Ўзбекистон Республикаси инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳамда бир қатор вазирлик ва давлат идоралари томонидан ташкил этилди.

Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов Ўзбекистон делегациясининг раҳбари сифатида мазкур тадбирда иштирок этиб, ўзаро ишонч, ҳурмат руҳида икки томонлама ҳамкорликни ривожлантириш учун асос бўлиб хизмат қилаётган умум диний ва маънавий қадриятларни алоҳида қайд этди.

Муҳаммад Ал-Гергавий самимий меҳмондўстлик ва илиқ кутиб олиш учун миннатдорчилик билдирган ҳолда Ўзбекистонда иқтисодиётни либераллаштириш, инвестициявий муҳитни яхшилаш ҳамда мамлакатнинг халқаро нуфузини мустаҳкамлаш борасида амалга оширилаётган ислоҳотларни юқори баҳолади.

Учрашувда икки томонлама ҳамкорликнинг бугунги ҳолати тўғрисида фикр алмашилди, шунингдек, Ўзбекистон билан Бирлашган Араб Амирликлари ўртасидаги стратегик шериклик алоқаларини ривожлантиришнинг истиқболли жиҳатларини қайд этишда 2019 йил март ойида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг БААга ташрифидан сўнг имзоланган келишувлар алоҳида аҳамият касб этиши таъкидлаб ўтилди.

Ўзбек томонининг таъкидлашича, барча битимлар фаол ўрганилмоқда, ҳар бир лойиҳа учун ишчи гуруҳлар шакллантирилган ва араблар томонидан ҳам ҳудди шу каби гуруҳлар ташкил этилган.

Манба: Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги PR маркази.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг