Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ўзбекистон ташқи ишлар вазирининг ўринбосари Олимжон Абдуллаев БААнинг вақтинчалик ишончли вакили Муҳаммад ал-Даҳирий билан учрашув ўтказди, деб хабар бермоқда ТИВ.
Томонлар икки давлат ўртасидаги юқори даражадаги муносабатларни таъкидладилар ва меҳнат миграцияси масалаларини муҳокама қилдилар. Ўзбекистон фуқароларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш мақсадида уларни ташкиллаштирилган тарзда БААга юбориш бўйича келишувга эришилди.
Бундан ташқари, ҳамкорликни янада фаоллаштириш ва қўшма лойиҳаларни амалга ошириш юзасидан келишувга эришилди.