Валюта курслари 22/11/2024
$1 – 12844.21
UZS – -0.09%
€1 – 13508.26
UZS – -0.46%
₽1 – 127.35
UZS – -0.63%
Қидириш
Молия 21/11/2024 Ўзбекистон ва АҚШ солиқ соҳасидаги ҳамкорлик истиқболларини кўриб чиқди

Ўзбекистон ва АҚШ солиқ соҳасидаги ҳамкорлик истиқболларини кўриб чиқди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Солиқ қўмитаси раиси Шерзод Кудбиев АҚШнинг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Жонатан Хеник билан учрашди. Мулоқотда шунингдек УСАИДнинг Ўзбекистондаги миссияси директори Девид Хофман ҳам иштирок этди.

Хорижий техник ёрдам кўрсатишда солиққа тортиш масалалари, шу билан бирга, икки давлат солиқ идоралари ўртасидаги ҳамкорликни ривожлантириш истиқболлари муҳокама қилинди.

Солиқ соҳасида илғор технологияларни жорий этиш ҳамда ўзаро тажриба алмашиш масаласига алоҳида эътибор қаратилди.

Томонлар Америка CИСCО компаниясининг илғор технологияларини ўрганиш бўйича ИТ-мутахассислари учун ўқитиш ва тажриба алмашинувини ташкил этиш масалаларини кўриб чиқди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг