Валюта курслари 22/11/2024
$1 – 12844.21
UZS – -0.09%
€1 – 13508.26
UZS – -0.46%
₽1 – 127.35
UZS – -0.63%
Қидириш
Ўзбекистон 20/01/2016 Ўзбeкистон ва АҚШ сиёсий маслаҳатлашувлар ўтказдилар
Абдулазиз Камилов ва Ниша Десаи Бисвал
Ташкент, Узбекистан (UzDaily.uz) -- Ўзбeкистон ва АҚШ 19-январь куни Вашингтонда сиёсий маслаҳатлашувларининг олтинчи раундини ўтказдилар.

Маслаҳатлашувларда Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов бошчилигидаги делегация иштирок этди. Бу ҳақда Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати хабар қилди.

Абдулазиз Камилов АҚШ давлат котибининг Жанубий ва Марказий Осиё ишлари бўйича ёрдамчиси Ниша Десаи Бисвал билан учрашди. Учрашув давомида икки томон кун тартибининг долзарб масалалари юзасидан фикр алмашилди.

2014-йилнинг декабрь ойида бўлиб ўтган сиёсий маслаҳатлашувларнинг бешинчи раундидан кейинги даврдаги ҳамкорлик якунлари сарҳисоб қилинди. Сиёсий, савдо-иқтисодий, маданий-гуманитар ва бошқа соҳалардаги ҳамкорлик ҳолати ва истиқболлари кўриб чиқилди.

Халқаро муаммоларни муҳокама қилиш доирасида Афғонистондаги вазият ривожига ҳамда минтақавий масалаларга алоҳида эътибор қаратилди.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон-АҚШ сиёсий маслаҳатлашувларининг биринчи раунди 2009 йил декабрида Вашингтонда бўлиб ўтди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг