Валюта курслари 24/09/2024
$1 – 12747.29
UZS – 0.14%
€1 – 14158.42
UZS – -0.35%
₽1 – 137.27
UZS – -0.14%
Қидириш
Ўзбекистон 25/01/2017 Ўзбекистон ва Афғонистон ташқи ишлар вазирлари учрашишди
Ўзбекистон ва Афғонистон ташқи ишлар вазирлари учрашишди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- 2017 йилнинг 23 январь куни Афғонистонда расмий ташриф билан бўлиб турган Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов Қобул шаҳрида Афғонистон Ислом Республикаси Ташқи ишлар вазири Салоҳиддин Раббоний билан учрашди. Бу ҳақда ЎзР ТИВ Матбуот хизмати хабар беради.

Ўзбекистон ва Афғонистон ташқи сиёсат идоралари раҳбарлари икки томонлама ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилдилар ҳамда халқаро ва минтақавий сиёсат муаммолари юзасидан фикр алмашдилар.

Учрашувда БМТ, Шанхай ҳамкорлик ташкилоти ва бошқа халқаро тузилмалар доирасидаги ҳамкорлик истиқболлари кўриб чиқилди. Ҳозирги пайтда Ташқи ишлар вазирлари Кенгашида Ўзбекистон раислик қилаётган Ислом ҳамкорлик ташкилоти фаолиятига алоҳида эътибор қаратилди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг