Валюта курслари 26/11/2024
$1 – 12814.78
UZS – -0.11%
€1 – 13442.70
UZS – 0.73%
₽1 – 123.50
UZS – -1.13%
Қидириш
Иқтисод 26/03/2018 Ўзбекистон ва Афғонистон ўртасидаги божхона ишларида ўзаро ёрдам тўғрисидаги Битим кучга кирди
Ўзбекистон ва Афғонистон ўртасидаги божхона ишларида ўзаро ёрдам тўғрисидаги Битим кучга кирди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- Афғонистон Президенти Муҳаммад Ашраф Ғанининг Ўзбекистонга расмий ташрифи чоғида 2017 йил 5 декабрь куни Тошкент шаҳрида имзоланган Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Афғонистон Ислом Республикаси Ҳукумати ўртасидаги божхона ишларида ўзаро ёрдам тўғрисида Битим 2018 йилнинг 23 март куни кучга кирди. Бу ҳақда ЎзР ТИВ Матбуот хизмати хабар беради.

Ушбу Битим қоидаларига мувофиқ, божхона расмиятчилигини соддалаштириш, божхона ҳужжатларини тан олиш ва икки давлат божхона идоралари ўртасидаги ҳамкорлик самарадорлигини ошириш ниятида ахборот алмашинувининг электрон воситаларини қўллаш учун томонлар барча зарур чораларни кўрадилар.

Ҳужжат контрабанда, гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддалари, шунингдек, уларнинг прекурсорларини ноқонуний айланишига қарши томонларнинг биргаликда олдини олиш ва унга қарши курашишнинг самарали механизмини яратишни назарда тутади.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг