Валюта курслари 07/02/2025
$1 – 12969.84
UZS – -0.12%
€1 – 13436.75
UZS – -0.55%
₽1 – 133.97
UZS – 1.32%
Қидириш
Иқтисод 07/02/2025 Ўзбекистон ва Афғонистон ўртасида савдо ва сармоя ҳажмини ошириш йўллари муҳокама қилинди

Ўзбекистон ва Афғонистон ўртасида савдо ва сармоя ҳажмини ошириш йўллари муҳокама қилинди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Шу йилнинг 1-3 февраль кунлари Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги ишчи гуруҳи бошчилигидаги бизнес миссияси Афғонистонда бўлди.

Ташриф давомида Ўзбекистон ва Афғонистон ўртасидаги савдо-иқтисодий ҳамкорликнинг бугунги ҳолати кўриб чиқилиб, ҳамкорликнинг истиқболли йўналишлари белгилаб олинди. Икки давлат ўртасидаги ўзаро товар айирбошлаш ҳажмини 3 миллиард долларга етказиш бўйича қўшма чора-тадбирлар кўриш муҳимлиги қайд этилди.

Энергетика, қишлоқ хўжалиги, кончилик ва геология каби соҳаларда инвестициявий имкониятлардан тўлиқ фойдаланиш масалалари муҳокама қилинди.

Ташриф доирасида бизнес-форум ва B2B музокаралари ҳам ўтказилди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг