Ўзбекистон ва ADQ соғлиқни сақлаш, таълим ва инфратузилма соҳаларида қўшма лойиҳалар тайёрламоқда
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — 14 март куни Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар, саноат ва савдо вазири Лазиз Кудратов ADQкомпаниясининг катта ижрочи директори Родерик Метерс ва "Plenary Group"нинг Яқин Шарқ бўйича бош ижрочи директори Мустафо Фахур билан учрашди.
Учрашувда томонлар шу йилнинг январь ойида БААга олий даражадаги ташриф давомида эришилган келишувларни амалга ошириш чора-тадбирларини муҳокама қилдилар.
Хусусан, давлат-хусусий шериклик тамойиллари асосида соғлиқни сақлаш, таълим, тоғ-кон саноати, уй-жой ва инфратузилма қурилиши, сув таъминоти тизимларини бошқариш бўйича лойиҳаларни амалга ошириш юзасидан конструктив фикр алмашилди.
Учрашув якунлари бўйича томонлар келишувларни тўлиқ амалга оширишга тайёрлигини билдирдилар ва муҳокама қилинган лойиҳаларни ўз вақтида амалга ошириш учун самарали ҳамкорлик қилиш механизмини ишлаб чиқдилар.