Валюта курслари 08/05/2025
$1 – 12910.15
UZS – -0.11%
€1 – 14660.77
UZS – 0.27%
₽1 – 159.78
UZS – -0.1%
Қидириш
Туризм 24/03/2025 Ўзбекистон туризм имкониятлари Хитойнинг Урумчи шаҳрида тақдим этилди

Ўзбекистон туризм имкониятлари Хитойнинг Урумчи шаҳрида тақдим этилди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — 22-24 март кунлари Хитой Халқ Республикасининг Урумчи шаҳрида бўлиб ўтган “2025 йил Синьцзян маданият ва туризм кўргазмаси” ҳамда “6- Синьцзян баҳорги туризм кўргазмаси”да Ўзбекистоннинг туризм имкониятлари тарғиб этилди.

Туризм қўмитаси ҳамда Тошкент шаҳар ҳокимлиги томонидан ташкил этилган стендда Ўзбекистоннинг инвестицион, экспорт ва туризм салоҳиятига бағишланган тақдимотлар ўтказилди.

Тадбирда Тошкент ва Урумчи шаҳарлари туризм соҳаси вакиллари ўртасида сайёҳлар сонини ошириш ва туризм инфратузилмасига инвестиция жалб қилиш мақсадида бир қанча ҳамкорлик келишувларига эришилди.

Хитой телеканали Урумчи шаҳрида бўлиб ўтган кўргазмаларда мамлакатимиз иштироки ҳақида кўрсатув тайёрлади. Унда Тошкент шаҳрининг туристик салоҳиятига алоҳида урғу берилди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг