Валюта курслари 20/08/2025
$1 – 12524.92
UZS – 0.22%
€1 – 14630.36
UZS – 0.22%
₽1 – 155.96
UZS – 0.16%
Қидириш
Иқтисод 19/08/2025 Ўзбекистон Транспорт вазирлиги ва Жаҳон банки транспорт инфратузилмасини ривожлантириш масалаларини муҳокама қилди

Ўзбекистон Транспорт вазирлиги ва Жаҳон банки транспорт инфратузилмасини ривожлантириш масалаларини муҳокама қилди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ўзбекистон Транспорт вазирлиги ва Жаҳон банки транспорт инфратузилмасини ривожлантириш масалаларини муҳокама қилди

19 август куни Транспорт вазирининг биринчи ўринбосари Маманбий Омаров Жаҳон Банкининг Марказий Осиё бўйича инфратузилма гуруҳи раҳбари Винни Вей билан учрашди.

Учрашувда Жаҳон Банки мутахассислари томонидан Ўзбекистон Республикаси транспорт тизимини янада такомиллаштиришга оид таклифлари тақдимот қилинди. Банк вакиллари билан бугунги кунда ҳамкорликда олиб борилаётган ҳамда келгусида режалаштирилган йирик лойиҳалар юзасидан фикр алмашилди.

Хусусан, транспорт инфратузилмасини такомиллаштириш, соҳани рақамлаштириш, республиканинг йирик шаҳарларини боғловчи транспорт тармоқларини такомиллаштириш ҳамда шаҳарларда микромобилликни ривожлантириш, транспорт тизимида фаолият юритаётган мутахассислар, шунингдек, автобус ҳайдовчиларининг малакасини ошириш каби масалалар муҳокама қилинди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг