Ўзбекистон Транспорт вазирлиги ва Германия Askania Future дуал таълимни жорий этиш масалvасини муҳокама қилди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Транспорт вазирлигида Германиянинг Саксония-Анҳалт федерал ўлкасида жойлашган “Askania Future GmbH” рекрутинг компанияси бошқарувчиси Инго Юнг иштирокида учрашув ўтказилди.
Транспорт вазири биринчи ўринбосари Маманбий Омаров билан бўлиб ўтган музокарада томонлар немис тили ўрганиш, малака ошириш ва Германияда ишлаш имкониятлари билан бирга немис стандартларига асосланган дуал таълим тизимини жорий этиш масалаларини муҳокама этишди.
Инго Юнг Ўзбекистонда логистика мутахассислари ва халқаро тоифадаги юк автомобиллари ҳайдовчилар учун таълим дастурларини ривожлантиришга қизиқиш билдирди.
Учрашув якунида томонлар ушбу йўналишдаги ҳамкорлик алоқаларини ривожлантириш борасида навбатдаги қадамларни белгилаб олишди.