Ўзбекистон Транспорт вазирлиги Hyundai Rotem компанияси билан электропоездлар етказиб бериш масаласини муҳокама қилди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Жорий йил 1 июль куни Транспорт вазири ўринбосари Жасурбек Чориев Жанубий Кореянинг “Hyundai Rotem” компанияси вице-президентлари Кваг Чол Хун ва Ли Вонсанг бошчилигидаги делегация вакиллари билан учрашди.
Учрашувда “Hyundai Rotem” компаниясидан харид қилинаётган юқори тезликда ҳаракатланувчи 6 та электропоездни ишлаб чиқариш жараёнларининг бугунги ҳолати ва етказиб бериш муддатлари бўйича ахборот берилди.
Шунингдек, томонлар “Hyundai Rotem” компанияси билан ўзаро ҳамкорликни янада ривожлантириш масалаларини муҳокама этишди.