Валюта курслари 27/09/2024
$1 – 12736.48
UZS – -0.17%
€1 – 14193.53
UZS – -0.52%
₽1 – 137.60
UZS – -0.33%
Қидириш
Ўзбекистон 06/02/2018 Ўзбекистон ТИВ раҳбари ХХРга расмий ташриф билан боради
Ўзбекистон ТИВ раҳбари ХХРга расмий ташриф билан боради
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- 2018 йилнинг 6-7 февраль кунлари Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов Хитой Халқ Республикасида расмий ташриф билан бўлади. Бу ҳақда ЎзР ТИВ Матбуот хизмати хабар беради.

Ташриф дастурига кўра ХХР Ташқи ишлар вазири Ван Йи, қатор вазирлик ва идоралар раҳбарлари билан учрашув ва музокаралар ўтказилади. Унда сиёсий, савдо-иқтисодий, инвестицион, маданий-гуманитар ва бошқа соҳалардаги Ўзбекистон-Хитой мулоқотини янада фаоллаштириш истиқболларини муҳокама қилиш ҳамда минтақа ва халқаро аҳамиятга молик масалалар юзасидан фикр алмашиш кутилмоқда.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг