Валюта курслари 19/11/2024
$1 – 12825.01
UZS – 0.1%
€1 – 13552.19
UZS – 0.15%
₽1 – 128.62
UZS – 0.19%
Қидириш
Ўзбекистон 05/12/2016 Ўзбекистон ТИВ раҳбари “McDermott, Will and Emery” фирмасининг юристконсултантини қабул қилди
Ўзбекистон ТИВ раҳбари “McDermott, Will and Emery” фирмасининг юристконсултантини қабул қилди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- 2016-йилнинг 4-декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов Ўзбекистон Президенти сайловида халқаро кузатувчи сифатида иштирок этиш учун мамлакатимизга ташриф буюрган “МcДермотт, Wилл анд Эмерй” юридик фирмасининг етакчи юристконсултанти Джеймс Моранни қабул қилди. Бу ҳақда ЎзР ТИВ Матбуот хизмати хабар беради.

24 йил давомида Конгрессга Виржиния штатидан сайланган бўлган Дж.Моран Ўзбекистоннинг янги Президентини сайлаш жараёнида иштирок этиш, ҳудудларга ва қатор сайлов участкаларига ташриф буюришдан олган таассуротлари билан ўртоқлашди.

Бўлиб ўтган суҳбат чоғида Ўзбекистон-АҚШ ҳамкорлигининг айрим масалалари муҳокама қилинди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг