Ўзбекистон ТИВ раҳбари амалий ташриф билан АҚШда бўлади
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) --
Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов бошчилигидаги делегация 2018 йилнинг 24-27 июль кунлари амалий ташриф билан АҚШда бўлади. Ташриф доирасида Диний эркинликни таъминлаш масалаларига бағишланган вазирлар конференциясида иштирок этади. Бу ҳақда ЎзР ТИВ Матбуот хизмати хабар беради.
Шунингдек, Ўзбекистон делегациясининг Вашингтон шаҳрида қатор икки томонлама учрашувлар ўтказиши кутилмоқда.