Валюта курслари 26/09/2024
$1 – 12757.65
UZS – 0.02%
€1 – 14268.16
UZS – 0.46%
₽1 – 138.05
UZS – 0.61%
Қидириш
Ўзбекистон 23/06/2017 Ўзбекистон ТИВ Консуллик бошқармаси ахбороти
Ўзбекистон ТИВ Консуллик бошқармаси ахбороти
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- Ўзбекистоннинг Қозоғизтондаги Элчихонаси берган маълумотга кўра 2017 йилнинг 20 июнь куни Актюба вилояти Айтекебий тумани Карабутак посёлкасидан 20 километр узоқликда Самара-Чимкент трассасининг 946-километрида соат 10.20 да йўл-транспорт ҳодисаси юз берди (“Мерседес” маркали икки қаватли йўловчилар автобуси ағдарилиб тушди). Мазкур ҳодиса оқибатида 52 киши (50 та Ўзбекистон Республикаси фуқароси ва 2 та Қозоғистон Республикаси фуқароси) жароҳат олди.

Дастлабки маълумотларга кўра 9 киши ҳалок бўлган ва 18 киши (17 та Ўзбекистон Республикаси фуқароси ва 1 та Қозоғистон Республикаси фуқароси) турли даражадаги тан жароҳати олган (ҳалок бўлганлар ва жароҳат олганлар рўйхати илова қилинади).

Жароҳатланганларга Актюба вилояти Айтекебий тумани “Комсомол” посёлкаси касалхонасида тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.

Актюба вилоятининг Фавқулодда вазиятлар бўйича департаментидан олинган маълумотга кўра йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида енгил жароҳат олган фуқаролар психологик реабилитациядан ўтказилмоқда.

Ҳодиса оқибатида Қозоғистоннинг Актюба вилояти Фавқулодда вазиятлар бўйича департаментида “ишонч телефонлари” очилди: +7 713-256-29-62.

Актюба вилояти ҳокимияти томонидан туман касалхонаси қабулхонасининг қуйидаги телефон рақами тақдим этилди: +7 713 392 14 97.

Ҳалок бўлган ва жароҳатланган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари тўғрисидаги маълумотлар уларнинг оила аъзолари ва яқинларини ҳабардор қилиш учун Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг бўлимлари ва вилоят ҳокимиятларига юборилди.

2017 йил 22 июнь куни Қозоғистонда юз берган йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида ҳалок бўлган фуқаролар рўйхати

1. Джумаев Тоштемир Ахмадович 1988 йил 24 июлда туғилган, Сурхондарё вилояти, Бандихон тумани, “Бандихон” ҚФЙ, Қизилқалоқ кўчасида рўйхатда туради.

2. Эргашев Музаффар Абубакирович 1991 йил 22 апрелда туғилган, Жиззах вилояти, Зарбдор тумани, “Бандихон” ҚФЙ, Қизилқалоқ кўчасида рўйхатда туради.

3. Каххоров Улмасбек Буронбоевич 1982 йил 17 мартда туғилган, Андижон вилояти, Марҳамат тумани, “Кўтарма” ҚФЙ, Кичик кўтарма кўчасида рўйхатда туради.

4. Алиев Шохрухбек Шавкат угли 1990 йил 22 ноябрда туғилган, Андижон вилояти, Бўз тумани, “Ховас” ҚФЙ, Заврок кўчасида рўйхатда туради.

5. Муминов Абдурасулхон Парпиевич 1984 йил 12 октябрда туғилган, Наманган вилояти, Янгиқўрғон тумани, “Зарбдор” ҚФЙда рўйхатда туради.

6. Холбоев Анваржон Акрамжонович 1988 йил 30 августда туғилган, Фарғона вилояти, Ёзёвон тумани, “Қатортол” ҚФЙ, Пинаж кўчасида рўйхатда туради.

7. Турсунов Кудратали Рустамалиевич 1981 йил 20 июнда туғилган, Наманган вилояти, Чуст тумани, “Шўркент” ҚФЙда рўйхатда туради.

8. Курбонов Икболжон Илхомжонович 1987 йил 13 майда туғилган, Фарғона вилояти, Риштон тумани, “Меҳнатобод” ҚФЙда рўйхатда туради.

9. Кодиров Зохиджон Зоирович 1982 йил 15 апрелда туғилган, Фарғона вилояти, Бешариқ тумани, “Яккатут” ҚФЙда рўйхатда туради.

2017 йил 22 июнь куни Қозоғистонда юз берган йўл-транспорт ҳодисасида жароҳатланиб, касалхонага жойлаштирилган Ўзбекистон фуқаролари рўйхати

Туғилган санаси 1. Холматов Исламжан Одимович 30.05.1981 й.

2. Тагаев Исмаил Абдуллаевич 01.03.1980 й.

3. Насиров Гуломжан Абдужаббарович 25.09.1980 й.

4. Хужаев Шермонат Хурмонотович 02.03.1988 й.

5. Насипов Алимжан Абдихалидович 12.11.1977 й.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг