Валюта курслари 20/09/2024
$1 – 12724.84
UZS – -0.12%
€1 – 14223.83
UZS – 0.23%
₽1 – 137.11
UZS – -1.46%
Қидириш
Спорт 03/08/2016 Ўзбекистон терма жамоаси Яман ва Иорданияга қарши ўртоқлик учрашуви ўтказади
Ўзбекистон терма жамоаси Яман ва Иорданияга қарши ўртоқлик учрашуви ўтказади
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- Жаҳон чемпионати–2018 турнирининг учинчи саралаш босқичига тайёргарлик кўраётган Ўзбекистон миллий терма жамоаси навбатдаги йиғинни шу йилнинг 20-август куни бошлайди.

Йиғин доирасида миллий терма жамоа 24-август куни Яман термасига қарши Тошкентда ўртоқлик учрашуви ўтказади. Шундан сўнг, ЖЧ–2018 турнирининг учинчи саралаш босқичига киришилади.

Саралашнинг учинчи босқич ўйинлари давом этаётган пайтда, 11-ноябрь куни Иордания билан ўртоқлик учрашуви ўтказиш борасида келишувга эришилган.

Эслатиб ўтамиз, ЖЧ–2018 турнирининг учинчи саралаш босқичида Ўзбекистон миллий терма жамоаси “А” гуруҳидан жой олган бўлиб, Эрон, Жанубий Корея, Сурия, Қатар ва Хитой терма жамоаларига қарши баҳс юритади. Миллий терманинг учинчи саралаш босқичидаги биринчи ўйини 1-сентябрь куни Тошкентда, Сурия терма жамоасига қарши ўтказилади.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг