Валюта курслари 20/09/2024
$1 – 12724.84
UZS – -0.12%
€1 – 14223.83
UZS – 0.23%
₽1 – 137.11
UZS – -1.46%
Қидириш
Спорт 09/08/2017 Ўзбекистон терма жамоаси Тошкентда Қирғизистон билан ўйнайди
Ўзбекистон терма жамоаси Тошкентда Қирғизистон билан ўйнайди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- Ўзбекистон миллий терма жамоаси ЖЧ–2018 турнирига саралаш босқичининг сўнгги икки ўйинига тайёргарлик кўриш мақсадида 20 августдан Тошкентда ўқув-машғулотлар йиғинига киришади. Бу ҳақда ЎФФ Матбуот хизмати хабар беради.

Йиғин доирасида миллий терма жамоа 25 август куни пойтахтда Қирғизистон термасига қарши ўртоқлик ўйинида майдонга тушади. Бош мураббий Самвел Бабаян мазкур ўйинга қайси футболчиларни таклиф қилиши кейинроқ маълум қилинади.

Маълумот учун, Ўзбекистон терма жамоаси ЖЧ–2018 турнирига саралаш босқичи доирасида 31 август куни Ухань шаҳрида Хитой, 5 сентябрь куни эса Тошкентда Жанубий Корея билан ўйнайди.

Айни пайтда Ўзбекистон 8 та ўйиндан кейин 12 очко тўплаб, тўғридан-тўғри қўлга киритилиши мумкин бўлган ягона йўлланма учун курашда 2-ўриндаги Кореядан 1 очкога ортда қолмоқда.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг