Валюта курслари 20/09/2024
$1 – 12724.84
UZS – -0.12%
€1 – 14223.83
UZS – 0.23%
₽1 – 137.11
UZS – -1.46%
Қидириш
Спорт 18/07/2016 Ўзбекистон терма жамоаси “Боруссия Дортмунд” U-23 билан дуранг ўйнади
Ўзбекистон терма жамоаси “Боруссия Дортмунд” U-23 билан дуранг ўйнади
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- 2018-йил Россияда бўлиб ўтадиган Жаҳон чемпионати саралашининг учинчи босқичига тайёргарлик кўраётган Ўзбекистон миллий терма жамоаси навбатдаги ўқув-машғулотларини Австрияда ўтказмоқда.

Ушбу ўқув-машғулот йиғини доирасида Самвел Бабаян бошчилигидаги жамоа “Боруссия Дортмунд” клубининг 23 ёшгача бўлган футболчичларидан ташкил топган жамоасига қарши ўртоқлик учрашувида майдонга тушиб, дуранг натижа қайд этди.

17-июль куни бўлиб ўтган ўйинда Ўзбекистон миллий терма жамоаси киритган ягона голга Элдор Шомуродов муаллифлик қилди. Германияликлар ҳам бир бора Нестеров қўриқлаган дарвозани ишғол қилди. Ҳисоб 1:1 бўлиб турган бир вақтда, Жамшид Искандеров 11 метрлик жарима тўпини голга айлантира олмади, деб хабар беради Ўзбекистон футбол федерацияси.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон миллий терма жамоасининг Австриядаги йиғини 6-июль куни бошланган ва у 21-июлга қадар давом этади.

Таъкидлаш керакки, айни вақтда Ўзбекистон миллий терма жамоасининг ЖЧ-2018 учинчи саралаш босқичи олдидан Ироқ ҳамда Яман терма жамоаларига қарши ўртоқлик учрашувлари ўтказиш борасида келишуви бор. Ироқ билан ўтказиладиган назорат учрашуви 24-июль куни, Тошкетдаги “Бунёдкор” стадионида бўлиб ўтиши кўзда тутилган. Яманга қарши кечадиган назорат ўйини эса 24 августга белгиланган. Ушбу ўйин ҳам “Бунёдкор” стадионида бўлиб ўтади. Ҳар икки учаршув Тошкент вақти билан 19:00да бошланади.

Ўртоқлик учрашуви

17.07.2016, Австрия.

Ўзбекистон – “Боруссия Дортмунд” U-23 1:1

Ўзбекистон: Игнатий Нестеров (Элдор Суюнов), Станислав Андреев (Александр Мерзляков), Азим Аҳмедов, Камолиддин Тожиев (Руслан Мелзитдинов), Даврон Хошимов (Акмал Шораҳмедов), Саламат Қутибоев (Жавоҳир Соҳибов), Отабек Шукуров, Жасур Ҳасанов (Акром Комилов), Марат Бикмаев (Шерзод Каримов), Жамшид Искандеров (Достон Ҳамдамов), Элдор Шомуродов (Муродбек Бобожонов)

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг