Валюта курслари 14/03/2025
$1 – 12938.11
UZS – 0.14%
€1 – 14076.66
UZS – -0.18%
₽1 – 149.99
UZS – 0.31%
Қидириш
Иқтисод 15/03/2025 "Ўзбекистон темир йўллари" Хитойга локомотивларни реконструкция қилиш учун юборди

"Ўзбекистон темир йўллари" Хитойга локомотивларни реконструкция қилиш учун юборди
 

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — "Ўзбекистон темир йўллари" иккита локомотивни Хитойга реконструкция қилиш учун юборди, деб хабар бермоқда темир йўл операторининг таркибий бўлинмаси — "Темирйўлкарго".

O’zbekiston сериясидаги электровозлар 13 март куни Хитойнинг Horgos шаҳрига етиб борди. Улар у ерда темир йўл тележкаларидан туширилиб, автоплатформаларга юкланди. Давлат компаниясининг маълумотига кўра, Тошкентдан манзилгача бўлган йўл 10 кун давом этди.

Локомотивларни реконструкция қилиш Ўзбекистон темир йўл транспортини модернизация қилиш дастури доирасида амалга оширилмоқда. 2024 йил август ойида "Ўзбекистон темир йўллари" ва Хитойнинг CRRC корпорацияси таркибига кирувчи Zhuzhou Locomotive заводи ўртасида O’zbekiston ва O’Z-Y сериясидаги 12 та электровозни модернизация қилиш бўйича келишув имзоланган эди.

Бундан ташқари, 2034 йилгача 38 та юк ва йўловчи электровози, тепловоз ҳамда маневр локомотивларини харид қилиш ва уларни қисман тўлов асосида олиб келиш режалаштирилган.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг