Валюта курслари 26/11/2024
$1 – 12814.78
UZS – -0.11%
€1 – 13442.70
UZS – 0.73%
₽1 – 123.50
UZS – -1.13%
Қидириш
Иқтисод 15/03/2018 Ўзбекистон ташқи савдо айланмаси 2018 йил январь-февраль ойларида 3,9 млрд. АҚШ долларини ташкил этди
Ўзбекистон ташқи савдо айланмаси 2018 йил январь-февраль ойларида 3,9 млрд. АҚШ долларини ташкил этди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- Республикада ташқи савдо айланмаси 2018 йил январь-февраль ойларида 3,9 млрд. АҚШ долларини, шу жумладан экспорт 1,5 млрд. АҚШ долларини ва импорт 2,4 млрд. АҚШ долларини, ташқи савдо айланмаси салдоси минус 939,4 млн. АҚШ долларини ташкил этди. Бу ҳақдаСтатистика қўмитаси хабар беради.

2018 йил январь-февраль ойларида бозор хизматлари ҳажми 20470,7 млрд. сўмни ташкил этди. Тошкент шаҳрида хизматлар соҳасининг ўсиш суръати 112,9 фоизга етди. Аҳоли жон бошига хизматлар ҳажми 632,1 минг сўмни ташкил этди.

Ҳозирги вақтда хизматлар соҳасининг ривожланиш даражаси жамиятнинг жадал ривожланишини белгилаб берувчи мезонга айланди. Хизматлар кўрсатиш тизимини такомиллаштириш ва модернизация қилиш аҳолининг турмуш сифатини, инвестицион муҳитни, ишбилармонлик муҳитини яхшилашга ва тадбиркорликни ривожлантиришга ёрдам беради.

Республикамизда амалга оширилаётган ислоҳотлар бозор хизматларининг 10,7 % га ошишини таъминлади. 2018 йил январ-феврал ойларида хизматлар ишлаб чиқариш ҳажми 20470,7 млрд. сўмни ташкил этди.

Хизматлар таркибида энг юқори улушни транспорт хизматлари (30,7%), савдо хизматлари (27,7%), молиявий хизматлар (13,3%), алоқа ва ахборотлаштириш хизматлари (6,7%) ташкил этади.

Пул-кредит сиёсатининг самарадорлигини ошириш, истиқболли инвестиция лойиҳаларини кредитлашни кенгайтириш, шунингдек, банк хизматлари кўламини кенгайтириш бўйича қабул қилинган чора-тадбирлар молиявий хизматлар ҳажмини 29,7 фоизга ошириш имконини берди.

Шу билан бирга, энг юқори ўсиш суръатлари меъморчилик, муҳандислик изланишлари, техник синовлар ва таҳлил соҳасидаги хизматлар (127,7 %), таълим соҳасидаги хизматлар (117,2%), алоқа ва ахборотлаштириш хизматлари (116,9%), транспорт хизматларида (115,7%) кузатилмоқда.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг