Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — 2024 йил 26 декабрь куни Ўзбекистон ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари Баҳромжон Аълоев Миср Араб Республикасининг элчиси Тамир Ҳаммад билан учрашув ўтказди.
Томонлар икки томонлама ҳамкорликнинг устувор йўналишларини муҳокама қилдилар. Хусусан, савдо-иқтисодий алоқаларни кенгайтириш, маданий алмашинувни фаоллаштириш ва илгари эришилган келишувларнинг ижросини таъминлаш масалалари кўриб чиқилди.
Шунингдек, 2025 йил учун режалаштирилган қўшма тадбирлар ҳам муҳокама қилинди.