Валюта курслари 13/06/2025
$1 – 12705.79
UZS – 0.47%
€1 – 14704.41
UZS – 1.68%
₽1 – 159.20
UZS – -1.04%
Қидириш
Ўзбекистон 13/06/2025 Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Россия элчисини фаолияти якунланиши муносабати билан қабул қилди

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Россия элчисини фаолияти якунланиши муносабати билан қабул қилди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — 12 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов мамлакатдаги дипломатик миссиясини якунлаётган Россия Федерациясининг Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Олег Мальгинов билан учрашув ўтказди.

Суҳбат чоғида ўзбек-россия иттифоқчилик ва стратегик шериклик муносабатларини янада мустаҳкамлашга доир долзарб масалалар муҳокама қилинди. Томонлар ўзаро манфаатларга асосланган қўшма лойиҳаларни қўллаб-қувватлаш ва икки томонлама алоқаларни чуқурлаштиришга бўлган қатъий интилишни тасдиқладилар.

Вазир элчига Ўзбекистондаги самарали фаолияти учун миннатдорлик изҳор этиб, унинг кейинги касбий фаолиятида муваффақиятлар тилади.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг