Валюта курслари 08/01/2025
$1 – 12948.10
UZS – 0.14%
€1 – 13502.28
UZS – 0.84%
₽1 – 121.01
UZS – 0.06%
Қидириш
Ўзбекистон 07/01/2025 Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Европа дипломатияси раҳбари билан ҳамкорликни мустаҳкамлаш масалаларини муҳокама қилди

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Европа дипломатияси раҳбари билан ҳамкорликни мустаҳкамлаш масалаларини муҳокама қилди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — 7 январь куни Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов Европа Иттифоқининг ташқи ишлар ва хавфсизлик сиёсати бўйича олий вакили — Европа комиссияси вице-президенти Кая Каллас билан телефон орқали мулоқот ўтказди.

Бу Ўзбекистон ташқи ишлар вазирининг яқинда лавозимга тайинланган Европа дипломатияси раҳбари билан илк мулоқоти ҳисобланади.

Суҳбат давомида томонлар икки томонлама ва кўп томонлама ҳамкорликнинг асосий йўналишларини муҳокама қилдилар.

Дипломатлар Ўзбекистон ва Европа Иттифоқи ўртасидаги ҳамкорликни ривожлантиришда эришилган ютуқларни қайд этиб, бўлажак Марказий Осиё — ЕИ саммити ҳамкорликни янада чуқурлаштиришда муҳим қадам бўлишига ишонч билдирдилар.

«Аллақачон катта ютуқларга эришилган ва олдимизда янги марралар турибди. Жорий йилда Самарқандда бўлиб ўтадиган Марказий Осиё — ЕИ саммитини катта иштиёқ билан кутмоқдамиз», — деди Бахтиёр Саидов.

Эслатиб ўтамиз, илгари 2024 йил баҳорига режалаштирилган саммит Самарқандда 2025 йилда ўтказиладиган бўлди.

Тадбир Марказий Осиё давлатлари ва Европа Иттифоқи ўртасидаги алоқаларни мустаҳкамлаш ҳамда иқтисодиёт, хавфсизлик ва барқарор ривожланиш соҳаларида стратегик масалаларни муҳокама қилиш учун муҳим майдончага айланиши кутилмоқда.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг