Валюта курслари 19/09/2024
$1 – 12739.95
UZS – 0.06%
€1 – 14191.03
UZS – 0.07%
₽1 – 139.14
UZS – -0.17%
Қидириш
Спорт 05/06/2023 Ўзбекистон таэквондочилари жаҳон чемпионатида муносиб иштирок этиб, медаллар сони бўйича рекордни такрорлади
Ўзбекистон таэквондочилари жаҳон чемпионатида муносиб иштирок этиб, медаллар сони бўйича рекордни такрорлади

Ўзбекистон таэквондочилари жаҳон чемпионатида муносиб иштирок этиб, медаллар сони бўйича рекордни такрорлади

Озарбайжон пойтахтида таэквондо бўйича жаҳон чемпионати якунланмоқда. Унда иштирок этган Ўзбекистон терма жамоаси жаҳон чемпионатларида қўлга киритилган медаллар сони бўйича ўзининг рекордини такрорлади. Боку—2023да ҳамюртларимиз 1 кумуш ва 3 бронза медалини қўлга киритди.

Aёллар ўртасидаги +73 кг вазн тоифасида қаторасига иккинчи бор жаҳон чемпионати финалига чиққан Светлана Осипова бу сафар кумуш медаль билан чекланди. Шунингдек, Феруза Содиқова икки карра бронза медали соҳибига айланди (-62 кг).

Токио-2020 Олимпиадаси чемпиони Улуғбек Рашитов илк бор жаҳон чемпионати шоҳсупасига кўтарилди. Рашитов 68 килограмм вазн тоифасида бронза медалига сазовор бўлди. Бундан ташқари, катталар ўртасидаги жаҳон чемпионатида дебют қилган Омонжон Отажонов 54 килограмм вазн тоифасида учинчи ўринни эгаллади.

Кумуш:

+ 73 кг: Светлана Осипова

Бронза:

-62 кг: Феруза Содиқова

-54 кг: Омонжон Отажонов

-68 кг: Улуғбек Рашитов.

 

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг