Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг
Ўзбекистон тадбиркорлари Мўғулистонга йўл олди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси бошчилигида 150 нафардан ортиқ тадбиркорлардан иборат делегация Улан-Батор шаҳрида бўлиб ўтадиган Мўғулистон–Ўзбекистон бизнес-форумида иштирок этиш мақсадида ушбу мамлакатга жўнаб кетмоқда.
Ташриф доирасида ишбилармонлар ўртасида икки томонлама учрашувлар, экспорт-импорт операциялари, саноат кооперацияси ҳамда сармоявий лойиҳалар бўйича музокаралар ўтказилиши режалаштирилган.
Мазкур тадбирлар икки мамлакат ўртасидаги савдо-иқтисодий ҳамкорликни янада мустаҳкамлашга хизмат қилиши кутилмоқда.