Валюта курслари 23/09/2024
$1 – 12729.83
UZS – 0.04%
€1 – 14207.76
UZS – -0.11%
₽1 – 137.46
UZS – 0.26%
Қидириш
Иқтисод 20/02/2018 Ўзбекистон ССП ва Озарбайжон тадбиркорлар миллий конфедерацияси ўртасида ўзаро ҳамкорлик битими имзоланди
Ўзбекистон ССП ва Озарбайжон тадбиркорлар миллий конфедерацияси ўртасида ўзаро ҳамкорлик битими имзоланди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- 2018 йил 20 февраль куни Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси томонидан Озарбайжон ишбилармон доира вакиллари ҳамда маҳаллий тадбиркорлар иштирокидаги Ўзбекистон-Озарбайжон бизнес-форуми ўтказилди.

Қайд этиш лозим, ушбу тадбир ишбилармонлик ҳамкорлигини ривожлантириш, шунингдек қўшма лойиҳаларни амалга ошириш мақсадида чет эл инвестицияларини жалб қилиш учун қўшимча рағбат сифатида хизмат қилади.

Тадбирни ташкил этишдан кўзланган асосий мақсад икки давлат тадбиркорлари ўртасида савдо алоқалари йўлга қўйилиши ва кенгайишини қўллаб-қувватлаш, янги қўшма корхоналар сонини ҳамда икки томонлама маҳсулот айланмасини оширишдан иборат.

Форумда қурилиш, савдо, тиббиёт анжомлари, фармацевтика, қадоқлаш материаллари, нашриёт, полиграфия, АКТ, каби соҳаларда фаолият юритаётган Озарбайжоннинг йирик компанияларидан келган 20 дан ортиқ вакил, шунингдек, махаллий йирик корхона ва компанияларнинг 50 дан ортиқ вакиллари иштирок этди.

Ишбилармонлик учрашуви чоғида икки давлат тадбиркорлари ўртасидаги ўзаро ҳамкорликни мустаҳкамлаш бўйича масалалар муҳокама қилинди.

Қайд этиш керакки, 2017 йил якунлари бўйича товар айланмаси – 31,2 млн.АҚШ долларини ташкил этган бўлса, жумладан, экспорт – 26,2 млн. АҚШ долларини, импорт эса – 4,9 млн. АҚШ долларини ташкил этди.

Ўзбекистон Республикасида Озарбайжон Республикаси сармояси иштирокидаги 84 та корхона фаолият юритиб, улардан 71 қўшма корхоналар, 11 таси Озарбайжоннинг 100 % капиталига эга.

Ушбу корхоналар савдо, машинасозлик ва метални қайта ишлаш, молия ва суғурта, энергетика, хизмат кўрсатиш, ишлаб чиқариш, озиқ-овқат ва енгил саноати каби соҳаларда фаолият юритишмоқда.

Ўз навбатида, Озарбайжон ҳудудида Ўзбекистонинг 2 та корхонаси ташкил этилган, булар «Ўзбекистон хаво йуллари» МАК ва «Ўзавтосаноат» дилерлик марказидир.

Ўзбекистон Республикаси Ташки савдо вазирлигида 1 Озарбайжон компаниясининг ваколатхонаси аккредитациядан ўтган.

Бизнес форум доирасида Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси ва Озарбайжон Республикаси тадбиркорлар миллий конфедерацияси ўртасида ўзаро ҳамкорлик битими имзоланди.

Бизнес форум якунида Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси раиси Адхам Икрамов ва Озарбайжон Республикаси тадбиркорлар миллий конфедерацияси президенти Мамед Мусаев Курбан оглы иштирокида Оммавий ахборот воситалари вакиллари учун матбуот анжумани ташкил этилди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг