Валюта курслари 29/11/2024
$1 – 12865.05
UZS – 0.13%
€1 – 13550.76
UZS – 0.28%
₽1 – 116.73
UZS – -2.78%
Қидириш
Ўзбекистон 03/02/2021 Ўзбекистон соғлиқни сақлаш тизимига илғор технологияларни жорий этиш учун янги ҳамкорлик
Ўзбекистон соғлиқни сақлаш тизимига илғор технологияларни жорий этиш учун янги ҳамкорлик

Ўзбекистон Инновацион соғлиқни сақлаш миллий палатаси ва «Progressive Medical Service» компанияси ўртасида мамлакатимизда илғор Европа технологиялари асосида тиббий хизмат кўрсатиш бўйича лойиҳа устида ишлайдиган Меморандум имзоланди.

«Progressive Medical Service» МЧЖ Ўзбекистонда Немис Онкология шифохонасини қуриш  бўйича лойиҳасини ривожлантириш доирасида шакллантирилган.

Меморандум Миллий палата раиси Ровшан Изамов ва «Progressive Medical Service» Бош директори Артём Покачалов томонидан имзоланди.

Томонлар ҳамкорлик доирасида соғлиқни сақлашнинг долзарб масалалари, тиббий таълим ва тиббий фан, фармацевтика бўйича ҳамкорлик қилиш ниятидалар.

2021 йил 28 январда бўлиб ўтган меморандумни имзолаш маросимида биргаликда халқаро илмий конгресс ва конференциялар, илмий-амалий ва илмий семинарлар, илмий ишлаб чиқариш тадқиқотлар, соғлиқни сақлашнинг долзарб муаммолари бўйича онлайн форумлар ўтказиш имкониятлари муҳокама этилди.

Шунингдек, соғлиқни сақлаш соҳасига умум тан олинган халқаро стандартлар ва инновацион технологияларни жалб этиш учун чет эл инвестициясини жалб этиш; тиббиёт ходимларининг малакасини ошириш учун хорижий мутахассисларни жалб этишни ташкиллаштириш бўйича ҳамкорлик ҳаракати ўзаро манфаатларни уйғунлаштирди.

Учрашув давомида Инновацион соғлиқни сақлаш миллий палатаси ва «Progressive Medical Service» қўшма тадбирлари ва лойиҳаларининг «Йўл харитаси»ни тайёрлаш учун ишчи гуруҳ тузиш ҳақида келишувга эришилди.

Ўзбекистон Республикаси Инновацион соғлиқни сақлаш миллий палатаси матбуот хизмати

 

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг