Амниcтия жиноятлари жамият учун хавф туғдирмайдиганларга нисбатан қўлланилади.
Ҳужжатга мувофиқ, аёллар, жиноят содир этган вақтда 18 ёшга тўлмаган шахслар, 60 ёшдан ошган эркаклар, чет давлатлар фуқаролари, I ва II гуруҳ ногиронлари, фаол шаклдаги сил касаллиги беморларини жазодан озод қилиш кўзда тутилган.
Бундан ташқари, эҳтиётсизлик орқасида жиноят содир этган шахслар, шунингдек ижтимоий хавфи катта бўлмаган ёки унча оғир бўлмаган жиноятларни қасддан содир этганлиги учун биринчи марта ҳукм қилинган шахслар, шунингдек, жазо муддати тугашига уч йилдан кам вақт қолган шахслар жазодан озод қилинади.
Қарорга мувофиқ, аёллар, жиноят содир этган вақтда 18 ёшга тўлмаган шахслар, 60 ёшдан ошган эркаклар, чет давлатлар фуқаролари, I ва II гуруҳ ногиронлари, фаол шаклдаги сил касаллиги беморларига нисбатан барча жиноят ишларини тугатилади.
Амнистия узоқ муддатга ёки умрбод озодликдан маҳрум қилишга ҳукм қилинган, тақиқланган ташкилотлар фаолиятида иштирок этган, улар таркибида тинчлик ва хавфсизликка қарши ёки жамоат хавфсизлигига қарши жиноятлар содир этган шахсларга, шунингдек ўлим жазоси афв этиш тартибида озодликдан маҳрум қилиш тариқасидаги жазога алмаштирилган шахсларга нисбатан қўлланилмайди.
Ушбу қарор эълон қилинган кундан эътиборан уч ой ичида ижро этилиши лозим.