Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси савдо алоқаларини мустаҳкамлаш мақсадида Афғонистонга ишбилармонлар сафарини ташкил этди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — 2-5 август кунлари Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси раҳбарлигидаги 40 дан ортиқ ишбилармонлар делегацияси амалий ташриф билан Афғонистон Ислом Амирлигида бўлиб турибди.
Делегация таркибига қурилиш, озиқ-овқат, электротехника, текстиль, мебель, фармацевтика, шахсий гигиена ва косметика ҳамда бошқа соҳаларда фаолият юритаётган тадбиркорлар киритилган.
Ташриф доирасида қатор муҳим тадбирлар ўтказилиши режалаштирилган. Хусусан, Кобул ва Мозори-Шариф шаҳарларида афғон тадбиркорлари билан B2B учрашувлар, маҳаллий бозорларга ҳамда савдо уйига ташриф ташкил этилади.
Ташрифнинг асосий мақсади – янги ҳамкорлик алоқаларини йўлга қўйиш, савдо айланмасини ошириш ва қўшма лойиҳалар бўйича келишувларга эришиш.