Валюта курслари 27/09/2024
$1 – 12736.48
UZS – -0.17%
€1 – 14193.53
UZS – -0.52%
₽1 – 137.60
UZS – -0.33%
Қидириш
Ўзбекистон 23/09/2020 Ўзбекистон Россиядан ўз фуқароларини олиб келмоқда
Ўзбекистон Россиядан ўз фуқароларини олиб келмоқда

 

Республика махсус комиссияси томонидан Ўзбекистон Республикаси фуқароларини Россия Федерациясининг турли ҳудудларидан ўз Ватанига олиб келиш бўйича тизимли ишлар давом эттирилмоқда, темир йўл ва чартер рейслари амалга оширилмоқда.

 

21 сентябрь куни 2641 нафар фуқарони Ўзбекистонга олиб келиш учун Москва шаҳридан 6 та,  Санкт-Петербург шаҳридан 3 та,  Ростов-Дон шаҳридан 1 та ва Туркиядан 2 та чартер рейслари амалга оширилди.  Шунингдек,  253 нафар ҳамюртимиз “Uzbekistan Airways” АЖнингТошкентМинскТошкентваТошкентБишкекТошкентйўналишларидаги ҳамда “Asiana Airlines”нингСеулТошкентСеулйўналишидаги мунтазам рейслар орқали Ватанга қайтди.

 

Бундан ташқари, 21 сентябрдаЎзбекистон темир йўллариАЖнинг поездларида 2538 нафар ҳамюртларимиз Новосибирск, Ростов-Дон ва Самара шаҳарларидан Ўзбекистонга етиб келишди.

 

Шуни қайд этамизки, коронавирус пандемияси шароитида фуқароларнинг оммавий тўпланиши вирусни юқтириш хавфини оширади.  Айниқса, соғлиғи хавф остидаги тоифалар (қариялар, ҳомиладор аёллар, беморлар, сурункали касалликка чалинганлар) учун бу ҳолат янада хатарлидир.

 

Россия ҳудудида бўлган ватандошларимиздан поезд станцияларида тўпланмасликларини, ҳозирда бўлиб турган жойларида қолишларини ва барча карантин талабларига қатъий риоя қилишларини яна бир бор сўраймиз.

 

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг