Валюта курслари 02/10/2024
$1 – 12739.99
UZS – 0.19%
€1 – 14256.05
UZS – 0.46%
₽1 – 136.83
UZS – -0.12%
Қидириш
Ўзбекистон 16/02/2019 Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов Афғонистон Ислом Республикаси Президенти Муҳаммад Ашраф Ғани билан учрашди
Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов Афғонистон Ислом Республикаси Президенти Муҳаммад Ашраф Ғани билан учрашди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- Хавфсизлик бўйича Мюнхен конференсиясида иштирок этаётган Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов бошчилигидаги делегация 2019-йилнинг 14-феврал куни Афғонистон Ислом Республикаси Президенти Муҳаммад Ашраф Ғани билан учрашди.

Суҳбат аввалида Вазир Афғонистон Президенти ва у орқали бутун афғон халқига Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг самимий ҳурмати ва тинчлик ва фаровонлик изҳор этилган энг эзгу тилакларини етказди.

Учрашувда Афғонистонда тинчлик сиёсий мулоқотларини бошлаш доирасидаги ҳамкорликнинг долзарб масалалари муҳокама қилинди. Ўзбекистон томони мазкур мулоқот афғонларнинг ўзлари томонидан амалга ошириши муҳимлигини таъкидлайди.

Президент Муҳаммад Ашраф Ғани Ўзбекистон Президенти ва биродар ўзбек халқига мамлакатидаги тинчлик жараёнига кўмаклашиш, унинг ижтимоий-иқтисодий тикланиши борасидаги изчил ва қатъий саъй-ҳаракатлар учун миннатдорчилик изҳор этди.

Суҳбатда Ўзбекистон – Афғонистон кун тартибининг бошқа масалалари ҳам кўриб чиқилди. Аввало, Ўзбекистон билан биргаликда трансафғон транзит корридорларини ташкил этиш ва минтақадаги ўзаро иқтисодий алоқаларни мустаҳкамлашга йўналтирилган йирик транспорт, энергетика ва бошқа лойиҳаларни амалга ошириш истиқболлари тўғрисида сўз борди.

Манбаа: ТИВ расмий сайти.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг