Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг
Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлиги делегацияси Токиода Япония сейсмик изоляция жамияти билан музокаралар ўтказди.
Япония сейсмик изоляция жамияти ижрочи директори Йошихиса Китамура билан Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлиги қошидаги Қурилишда техник тартибга солиш маркази билан имзоланга меморандум асосида хамкорликни ривожлантириш, икки йилик режа ишлаб чиқиб республикада кўп қаватли биноларни қўришда сейсмик мустахкамлик, ёнғин хавфсизлики, инженер коммуникацияларни ўрнатиш каби 200 яқин стандартларни ва бино кодларини япон тажрибаси асосида ишлаб чиқишга келишиб олинди. Й.Китамура айтиб ўтган ишларни амалга оширишда барча зарур мутахассисларни жалб этишни ва марказ қўмагини беришга тайёрлигини билдирди.